«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш трансфер бозорида талабга эга футболчилардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 32 ёшли португалиялик футболчининг хизматларига Европа ва Саудия Арабистонининг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида Туриннинг «Ювентус» клуби ҳам бор.
Қайд этилишича, Фернандеш учун товон пули 65 млн еврони ташкил қилади. Агар ушбу сумма тўланган тақдирда, футболчининг «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти якунланиши мумкин.
Бруну Фернандеш 2020 йил январидан буён «қизил иблислар» сафида ўйнамоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Португалиялик яримҳимоячи ушбу мавсумда АПЛнинг 5 та баҳсида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Фернандеш «Манчестер Юнайтед»га 2020 йилда «Спортинг»дан кўчиб ўтган ва шундан буён жамоанинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.