Майкл Кэррик бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигасининг 1-турида «Халл»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Қизил иблислар» учрашув давомида рақибидан кўпроқ зарба йўллади — 21:8. Дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича ҳам «МЮ» устунлик қилди — 5:4. Кутилган голлар кўрсаткичи ҳам «Манчестер Юнайтед» фойдасига бўлди — 1,81 га 1,26. Бироқ жамоа бу устунликларини голларга айлантира олмади.
АПЛга 2016/17 йилги мавсумдан сўнг илк бор қайтган «Ҳалл» сафида Семи Ажайи ва Нобел Менди гол урди.
Бу «Манчестер Юнайтед»нинг Премер-лига доирасида «Ҳалл»га қарши илк мағлубияти бўлди. Бунгача жамоалар ўртасидаги 10 та баҳсда «МЮ» 8 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этганди.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» АПЛ тарихида илк бор мавсумнинг очилиш баҳсида юқори дивизионга янги кўтарилган жамоага мағлуб бўлди.