Англия Премер-лигасининг 2026/27-йилги мавсуми 1-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда АПЛ янги иштирокчиси «Ҳалл Сити»га қарши баҳс олиб бориб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мезбонлар 17-дақиқада Семе Ажайининг голи эвазига ҳисобни очди. 38-дақиқада Нобел Менди «Ҳалл Сити»нинг устунлигини оширди. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади.
«Ҳалл Сити» ўтган мавсум Чемпионшипда 73 очко билан 6-ўринни эгаллаб, плей-офф орқали АПЛ йўлланмасини қўлга киритганди. «Манчестер Юнайтед» эса Англия чемпионатини 71 очко билан 3-ўринда якунлаган.
АПЛ. 1-тур
Ҳалл Сити - Манчестер Юнайтед 2:0
Голлар: Ажайи 17 (1:0), Менди 38 (2:0).
Ҳалл Сити: Цокалис, Ажайи, Иган, Менди, Койл, Жайлз, Беллуми, Крукс, Слейтер, Страуд, Макберни.
Манчестер Юнайтед: Ламменс, Мазрауи, Магуайр, Ҳевен, Шоу, Тилеманс, Сантос, Доргу, Фернандеш, Куня, Мбеумо.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади