Live
20
Ўзбек

Фернандеш: «Стандарт вазиятлар устида ишлашимиз керак»

Футбол
22 август, 11:29
Португалиялик футболчи жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Фернандеш: «Стандарт вазиятлар устида ишлашимиз керак»
Фото: Getty Images
22.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Ҳалл Сити Ҳалл Сити 2 : 0 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи Бруну Фернандеш АПЛ 1-турида «Ҳалл Сити»га (0:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўтган мавсумдаги хатоларни яна такрорлаяпмиз. Меҳмондаги ҳар бир ўйинда рақибга тўп билан жуда кўп ҳаракат қилиш имконини беряпмиз. Биз фаолроқ прессинг қилишимиз ва агрессивроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Бундан ташқари, стандарт вазиятлар устида ишлашимиз ва бундай голларни ўтказиб юбормаслигимиз шарт.

Мавсумолди учрашувларида улар доимо тўрт ҳимоячи билан ўйнаганди, аммо бизга қарши стандарт вазиятларда бўй жиҳатидан устунликка эга бўлиш учун беш нафар ҳимоячидан фойдаланишди. Энг ёмони — биз ўйинни бой бердик. Бундай жамоалар айнан шундай имкониятларни кутади», — дея Фернандешнинг сўзларидан келтиради Sky Sports.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар