«Манчестер Юнайтед» «Бавария» марказий ҳимоячиси Ким Мин Жега қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» ёзги трансфер ойнаси якунланиши арафасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Bayern Insider журналисти Кристиан Фалкнинг маълумотига кўра, 29 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер рўйхатидан жой олган. Англия клуби унинг Мюнхен жамоасидаги вазиятини мунтазам кузатиб бормоқда.
«Манчестер Юнайтед»нинг Ким Мин Жега қизиқишида жон бор. Аввал ҳам айтганимдек, жанубий кореялик футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер рўйхатида. Улар доимо «Бавария»даги вазиятини кузатиб боришади. Бироқ Ким ҳозирча «Бавария»да қолишни истамоқда ва жамоасидаги ҳозирги ролидан мамнун», — деди Фалк.
Ким Мин Же ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Бавария»нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган. Шунга қарамай, мюнхенликлар футболчини таркиб учун муҳим футболчи сифатида баҳоламоқда.
Маълумот учун, Ким Мин Же 2023 йилда «Наполи»дан «Бавария»га 50 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси давом этмоқда.