«Реал» яримҳимоячи Орелиен Чуаменини бу ёзда сотишни режалаштирмаяпти. Лекин рад этиб бўлмайдиган таклиф тушса, клуб ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Madrid Universal хабар берди.
Маълум қилинишича, «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячи атрофидаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. Чуамени сотилган тақдирда, унинг ўрнини босиш учун асосий номзод «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортон бўлади. Айни пайтда Уортоннинг трансфери «Реал» учун асосий вазифа ҳисобланмайди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум 26 ёшли футболчи барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та ассист амалга оширди. Аввалроқ «Реал» Чуамени билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришгани маълум қилинганди.