«Спортинг» ҳужумчиси Луис Суареснинг «Барселона»га ўтиши эҳтимолдан йироқ. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
«Кўк-анорранглилар» Суареснинг 80 миллион евролик товон пулини тўлашни режалаштирмаяпти. Чунки клуб бу нархни юқори деб ҳисобламоқда.
Ўз навбатида, «Спортинг» ҳеч қандай чегирма қилиш ниятида эмас. Кутилганидек, Луис Португалияда қолади.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум 28 ёшли колумбиялик футболчи барча турнирларда 53 та учрашувда 38 та гол урди ва 9 та ассист амалга оширди. Аввалроқ «Барселона» Алварес трансфери амалга ошмаса, Суарес вариантига эътибор қаратиши маълум қилинганди.