UFC 330 турнирида Ян Герри устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган россиялик жангчи Ислом Махачев ўз муваффақиятига изоҳ берди.
«Ян буюк жангчи ва яхши йигит. Мен уни ҳурмат қиламан. У менга жуда яхши қаршилик қилди. Бунинг учун унга раҳмат. Бу менинг фаолиятимдаги энг оғир жанг бўлдими? Эҳтимол, Австралиядаги биринчи жанг қийинроқ бўлгандир. У жиу-житсу бўйича энг яхши мураббийлардан бири билан ишлаяпти. У билан осон бўлмади. Ярим ўрта вазндагиларни енгиш қийинроқ. Лекин услубим барибир иш беряпти. Мен уларни канвасга кўчираман ва назорат қиламан», - деди Махачев октагонда.
Маълумот учун, Ислом ғалабалар сериясининг давомийлиги бўйича промоушен рекордини ўрнатди - 17 та жанг.