Live
4
Ўзбек

Икарди фаолиятини яна А Серияда давом эттириши мумкин

Футбол
16 август, 05:50
Ҳужумчи йилига 6 млн евро маош олишни хоҳламоқда.
Икарди фаолиятини яна А Серияда давом эттириши мумкин
Фото: Getty Images

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди яна Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Cittaceleste.it хабар берди.

Маурога Римнинг «Лацио» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Икардининг молиявий талаблари ушбу трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ҳужумчи йилига 6 миллион евро маош олишни хоҳламоқда. Римликлар эса унга кўпи билан 2,5 миллион евро тўлашга тайёр, яъни икки баравардан ҳам кам.

Икарди бундай катта имтиёзларга рози бўлиши эҳтимолдан йироқ. Аввалроқ Икарди «Галатасарой»ни эркин агент сифатида тарк этгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
Бугунги янгиликлар