«Милан» клуби бош мураббийи Рубен Аморим клубнинг трансфер бозоридаги ҳаракатлари ҳақида гапирди.
Шанба куни миланликлар ўртоқлик баҳсида португалияликнинг собиқ жамоаси – «Манчестер Юнайтед»ни (4:2) мағлубтиятга учратишди. Журналистлар мутахассисга трансфер ойнаси ёпилгунга қадар раҳбариятдан янги трансферлар сўраши борасида савол билан юзланишди.
«Бизнинг аниқ режамиз бор ва нафақат қисқа муддатли, балки узоқ келажакда ҳам тўғри, фойдали бўлади деб ўйлаган қарорларни қабул қиляпмиз. Кўрамиз, натижа қандай бўлади. Раҳбарнинг қўллаб-қувватлашидан жуда ҳам мамнунман, аммо бу ерда иш биргина ўзим билан битмайди», – дея Аморим сўзларидан иқтибос келтирди Milan Posts.
Эслатиб ўтамиз, 23 август куни «Милан» А Серия янги мавсум 1-тури доирасида сафарда «Торино»га қарши майдонга тушади.