Live
4
Ўзбек

Канcелу «Ал Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиши мумкин

Футбол
16 август, 06:16
32 ёшли ҳимоячи Каталония клубига яқин кунларда қўшилиши кутилмоқда.
Канcелу «Ал Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиши мумкин
Foto: Getty Images

«Барселона» Жоау Канcелуни қайта сафига қўшишга яқин. 32 ёшли ҳимоячи «Ал Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Фабрицио Романо ва Саудия ОАВ хабар берди.

Манбага кўра, «Барселона» футболчининг яқин кунларда жамоага қўшилишини кутмоқда. Канcелу аввал ҳам Каталония клубида ижара асосида тўп тепган.

Маълумот учун, португалиялик ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Барселона» сафида ижара асосида ўтказган. Шунингдек, «кўк-анорранглилар» уни 2023/24 йилги мавсумда «Манчестер Сити»дан ижарага олганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар