16 август куни Филаделфияда (АҚШ) аралаш яккакурашлар бўйича UFC 330 турнири бўлиб ўтди. Турнир «Ixfinity Mobile» аренасида ўтказилди. Кечанинг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифасида амалдаги чемпион Ислом Махачев ирландиялик даъвогар Иан Геррига қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.
Жанг барча беш раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Махачевнинг ғалабаси билан якунланди.
Бу жангдан сўнг Махачев ҳисобида 29 та ғалаба ва 1 та мағлубият мавжуд. Россиялик жангчи Ню-Йоркда бўлиб ўтган UFC 322 мусобақадаги сўнгги жангида австралиялик Жек Делла Маддаленани мағлуб этганди. Иан Геррининг MMA’даги ҳисобида эса 17 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, оқшомининг иккинчи асосий тўқнашувида минимал вазн тоифаси чемпиони, асли бразилиялик бўлган америкалик Маккензи Дерн рейтингда 5-ўринни эгаллаб турган канадалик Жиллиан Робертсонга қарши жангда ўз унвонини ҳимоя қилди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади