Live
15
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. «Милан» голлар шоусида «МЮ»дан устун келди

Футбол
15 август, 13:31
Аморим собиқ жамоасига қарши ўйнади.
Ўртоқлик ўйини. «Милан» голлар шоусида «МЮ»дан устун келди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ўртоқлик беллашувида «Милан»га қарши беллашди. Голлаг шоусига айланган ўйинда «россонерил» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни 2-дақиқада «қизил иблислар» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр очди. 37-дақиқада «Милан» ҳужумчиси Саму Чуквуэзе ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқада Патрик Доргу манчестерликларни яна олдинга олиб чиқди. Бироқ «Милан» бунга тезда жавоб қайтарди — 58-дақиқада яримҳимоячи Алфажо Сиссе гол муаллифи.

68-дақиқада ҳужумчи Гонсалу Рамуш «Милан»ни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, 71-дақиқада Рубен Лофтус-Чик италияликларнинг тўртинчи голини киритди.

Ўртоқлик ўйини
Милан – Манчестер Юнайтед 4:2
Голлар:
Чуквуэзе 37, Сиссе 58, Рамуш 68, Лофтус-Чик 71 – Магуайр 2, Доргу 51

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Милан Милан
  • Клуб ўртоқлик ўйинлари Клуб ўртоқлик ўйинлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар