Суперлига 17-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилди. Беллашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Дастлаб 8-дақиқада Олександр Кучеренко ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 12-дақиқада эса Силванус Нимели иккинчи голга муаллифлик қилди. 81-дақиқада Шота Гвазава ҳам автогол соҳибига айланди.
Шу тариқа, қўқонликлар очколари сонини 15 тага етказиб, 15-ўринда бормоқда. «Локомотив» эса 25 очко билан 6-поғонада.
Суперлига. 17-тур
Қўқон-1912 – Локомотив 2:1
Голлар: Олександр Кучеренко 8 автогол, Силванус Нимели 12 – Шота Гвазава 81
Қўқон-1912 – Раҳимжон Давронов, Жасур Ёқубов, Алишер Салимов, Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазава, Силванус Нимели, Иброҳим Йўлдошев, Фарҳод Соҳибжонов, Шаҳзод Акрамов, Андро Гиоргадзе, Муҳаммаданас Ҳасанов.
Локомотив – Никита Шевченко, Билол Туплиев, Суҳроб Нуруллоев, Шодиёр Шодибоев, Александр Суснжар, Сардор Мирзаев, Олександр Кучеренко, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Йован Нисич, Муҳаммадали Реимов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади