Бугун
29
Ўзбек

Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўғил фарзанди вафот этди

Футбол
14 август, 03:39
Tribuna.uz сайти Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ҳужумчисига ҳамдардлик билдиради.
Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўғил фарзанди вафот этди
Foto: Lokomotiv PFC

«Локомотив» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов яна бир оғир жудоликка учради.

34 ёшли футболчининг ўғли вафот этди. 4 йил аввал қизи ҳам ҳаётдан кўз юмганди.

«Футболчининг аламли ҳаёти...

Доим ҳам оиланг билан бўлавермайсан. Иссиқ-совуқ пайтларда сафарда бўлишинг мумкин. Навбатдаги турга кетаётганингда эрка ўғлинг кузатгани чиқади:
— Менга нима олиб келасиз, ада? — дейди.

Йўлдасан... Қўнғироқ...
— Ўғлим, ўғлинг омонатини топширди...
Қандай ахир, қандай?

Тўрт йил аввал қизчасини ўз қўллари билан қабрга қўйгани каммиди? Қандай қилиб яна бундай синов?

Ахир ота-онасининг дуосини олиб юрган бўлса, бировга оғир гапирмаса, ирода топиб ҳаётидаги фаолиятини давом эттиришда куч топа олган бўлса...

Яратган суюкли бандасига синов беради.
Темурхўжа, бардам бўл, ука!

Ўғлинг ва қизинг сени ва оилангни жаннатда, эшикларни очиб кутиб олади ҳали. Ҳали сен боқий дунёда уларни тўйиб-тўйиб бағрингга босасан!

Бугун муборак кун. Болажоннинг ҳаққига дуо қилиб қўйинг. Жойинг жаннатда бўлсин болажон»
, — деб ёзади журналист Нодирхўжа Йўлдoшев ўз телеграм каналида.

Tribuna.uz сайти Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчисига ҳамдардлик билдиради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар