Бугун
29
Ўзбек

«Фиорентина» Пеллегринони сотиб олиб, Пикколини ижарага берди

Футбол
14 август, 04:03
Флоренция клуби навбатдаги трансферини эълон қилди.
«Фиорентина» Пеллегринони сотиб олиб, Пикколини ижарага берди
Foto: Fiorentina

«Фиорентина» ҳужум чизиғида трансфер амалга оширди.

А Серия клуби Матео Пеллегринони «Парма»дан сотиб олди ва Роберто Пикколини «Болоня»га ижарага берди.

Журналист Жанлука Ди Марцио хабар беришича, Пеллегрино трансфери «Фиорентина»га 22,5 миллион евро қийматига тушди. Бундан ташқари, шартномада 2,5 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.

25 ёшли аргентиналик «Фиорентина» билан 5 йиллик шартнома имзолади. У ўтган мавсумда «Парма» таркибида 39 та ўйинда 12 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган.

«Болоня» эса Пикколини «Фиорентина»дан 2027 йил 30 июнга қадар ижарага олди. Келишувга кўра, муайян шартлар бажарилган тақдирда италиялик 25 ёшли ҳужумчини сотиб олиш мажбурий бўлади.

Ўтган мавсумда Роберто «бинафшалар» сафида 32 та баҳсда 4 та гол ва 1 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фиорентина Фиорентина
  • Болонья Болонья
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар