«Барселона» клуби «Манчестер Сити»да тўп тепаётган испаниялик яримҳимоячи Родрини сотиб олиш бўйича учинчи таклифни беришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» каталонияликларнинг дастлабки икки таклифини — мос равишда 50 ва 60 миллион еврони рад этган. Клублар яна тўғридан тўғри музокараларни давом эттиради. Таъкидланишича, АПЛ клуби Родри учун камида 80 миллион евро олишни истамоқда.
Англия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 30 ёшли яримҳимоячи 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида 5 та баҳс ҳам бор.
«Барселона» Родри трансфери учун учинчи таклифни тайёрламоқда
Футбол
14 август, 05:32
Аввалги икки таклиф «Манчестер Сити» томонидан рад этилганди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади