«ПСЖ» «Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарсига қизиқиш билдирмоқда.
Tuttosport нашри хабар беришича, парижликлар президенти Носир Ал Хилайфий испаниялик футболчини шартномаси 2028 йил ёзида тугайдиган сардор Маркиноснинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Манбага кўра, Кубарси ўзининг ўйинни ажойиб тушуниши, ўзига бўлган ишончи, ҳимоядаги аниқ ҳаракатлари ва ёш бўлишига қарамай, ҳужумларни ҳимоядан бошлай олиши туфайли Европанинг кўплаб етакчи клублари эътиборини тортган.
Шу ёзда 19 ёшли футболчи Испания миллий жамоаси билан бирга жаҳон чемпиони бўлди, шунингдек, турнирнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди.
Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо «Барселона» ва «ПСЖ» ҳужумчи Ферран Торреснинг 50 миллион евро эвазига трансфери бўйича келишувга эришганини хабар қилганди.
«ПСЖ» Ферран трансферидан сўнг Кубарсига эътибор қаратади
Футбол
14 август, 02:06
Париж клуби «Барселона» ҳимоячисини Маркиноснинг ўрнини эгаллашга асосий номзод сифатида кўрмоқда.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади