«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини Францияда давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «ПСЖ» клуби испаниялик ҳужумчи бўйича келишувга эришган. Трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ парижликлар испаниялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишгани хабар қилинган эди.
Маълумот учун, Ферран Торрес ўтган мавсум «Барселона» сафида барча турнирларда 49 та учрашувда 21 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади