Live
18
Ўзбек

Суперлига. «Нефтчи» водий дербисида «Андижон»дан йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
13 август, 11:58
Мезбонлар беллашувни бир киши кам ҳолатда якунлади.
Суперлига. «Нефтчи» водий дербисида «Андижон»дан йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Нефтчи ПФК
13.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Андижон Андижон 0 : 3 Нефтчи Нефтчи

Суперлигада 17-тур ўйинлари старт олди. Турнинг марказий беллашувларидарн бирида «Нефтчи» меҳмонда «Андижон»га қарши ўйнади.

Унда Исломбек Исмоилов шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб Алишер Одилов 53-дақиқада ҳисобни очди. 81-дақиқада Стипе Перица ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Коффи Куао эса якуний нуқтани қўйди. 51-дақиқада Усмонали Исмоналиев эса майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Нефтчи» очколари сонини 42 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. «Андижон» эса 21 очко билан 8-поғонада.

Суперлига. 17-тур
Андижон – Нефтчи 0:3
Голлар:
Алишер Одилов 53, Стипе Перица 81, Коффи Куао 90+2
Андижон: 1. Элдор Адҳамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 77. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 15. Неманя Чаласан, 17. Азизбек Турғунбоев (9. Имеда Ашортиа, 63), 6. Александре Андроникашвили, 18. Дамир Темиров ( 11. Ҳумоюнмирзо Иминов,63), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов ( 11. Драган Черан, 77), 99. Рустам Турдимуродов, 22. Усмонали Исмоналиев
Нефтчи: 1. Ботирали Эргашев, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 4. Боян Цигер, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев ( 8. Владимир Йовович, 65), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 14. Хуршид Ғиёсов (11. Асилбек Жумаев, 65), 77. Ратинио (5. Икром Алибоев, 20) 10. Жамшид Искандеров, 22. Алишер Одилов ( 52. Коффи Куао, 83), 18. Стипе Перица (32. Зоран Марушич, 83)

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Нефтчи Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

130+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар