Бугун
45
Ўзбек

Ўткир Юсупов: «Бунёдкор» — яхши шаклланган ҳамда таркиби ёш футболчилардан иборат бўлган жамоа»

Футбол
13 август, 02:15
«Навбаҳор» – «Бунёдкор» ўйини олдидан наманганликлар дарвозабони баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўткир Юсупов: «Бунёдкор» — яхши шаклланган ҳамда таркиби ёш футболчилардан иборат бўлган жамоа»
Фото: PFC Navbahor
14.08.2026, 10:00 Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор - : - Бунёдкор Бунёдкор

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида «лочинлар»нинг тажрибали дарвозабони Ўткир Юсупов бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, рақибимиз «Бунёдкор» яхши шаклланган жамоа. Биринчи даврада Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда «қалдирғочлар»га ютқазиб қўйгандик, бўлажак беллашувда ўша мағлубиятнинг аламини олишимиз керак.

Жума оқшомида ўтказиладиган ўйинда стадионга ташриф буюрадиган, шунингдек, ойнаи жаҳон орқали жамоамизга ишқибозлик қиладиган мухлисларнинг юзларига қувонч улашиш, хонадонларига яхши кайфиятда қайтишларини таъминлаш, ғалаба қозониш иштиёқида майдонга тушамиз.

«Бунёдкор» — яхши шаклланган ҳамда таркиби ёш футболчилардан иборат бўлган жамоа. Қолаверса, Илёс Зейтуллаевнинг қандай салоҳиятга эга мураббий эканлигини яхши биламиз.

Биз ҳам ўз майдонимиздаги ҳар бир ўйинда максимал очко олиб, зафар қучиб, жамоамиз ишқибозлари ҳамда клуб раҳбарияти, шу жумладан, Наманган вилояти ҳокимига хурсандчилик улашишга ҳаракат қиламиз», — деди Ўткир Юсупов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар