Бугун
45
Ўзбек

Қозоғистон президенти Шавкат Раҳмоновга отасининг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

MMA
13 август, 01:50
Бақтибай Алпамисов 2 август куни 66 ёшида вафот этганди.
Қозоғистон президенти Шавкат Раҳмоновга отасининг вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Фото: Getty Images

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев UFC жангчиси Шавкат Раҳмоновга отаси Бақтибай Алпамисовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

«Бақтибай Раҳмонули муносиб ҳаёт кечирган, ҳурматли инсон эди. Ҳақиқий ватанпарвар сифатида у сиздек кучли ва жасур ўғилни тарбиялади.

Сиз мамлакат нуфузини янада юксалтириб, бутун халқимиз фахрига айландингиз», — дейилади Қозоғистон президентининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.

Маълумот ўрнида, Шавкат Раҳмоновнинг отаси Бақтибай Алпамисов 2 август куни 66 ёшида вафот этганди.

Бугунги янгиликлар