Эроннинг «Истиқлол» клуби янги мавсумда футболчиларнинг қайси рақамлар остида тўп тепишини маълум қилди.
Унга кўра, ўзбекистонлик футболчилар Жалолиддин Машарипов 10-рақамда, Рустам Ашурматов эса одатий 5-рақамда ҳаракат қилади. Қайд этиш лозим, бунгача Жалолиддин эронликлар сафида 77-рақам остида тўп тепарди.
Маълумот ўрнида, Эрон чемпионати 14 августдан старт олади. Илк турда «Истиқлол» «Мес Шаҳр» жамоасига қарши майдонга тушади.
Аввалроқ Шота Арвеладзе Ўзбекистон миллий жамоасига Машарипов етишмаётгани ҳақида гапириб ўтганди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади