Саудия Арабистонининг «Ал Қодисия» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Тижани Рейндерсни трансфер қилиш бўйича музокараларни ижобий тарзда давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Клублар футболчи трансфери борасида тахминан 60 миллион евро миқдорида келишувга яқин. Бироқ ҳали нидерландиялик яримҳимоячининг розилиги олинмаган.
Шунингдек, «Ноттингҳэм Форест» ҳам Рейндерсга қизиқиш билдирмоқда. Трансфер масаласи эса футболчининг қароригa боғлиқ.
Аввалроқ Аюб Буадди «Манчестер Сити»га ўтиш арафасида экани маълум қилинганди.