Бугун
45
Ўзбек

Месси фаолиятида илк бор жамоаси билан гуруҳ босқичидан ўта олмади

Футбол
13 август, 00:35
«Леон»га учралган мағлубиятдан сўнг «Интер Майами» гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.
Месси фаолиятида илк бор жамоаси билан гуруҳ босқичидан ўта олмади
Фото: Getty Images

«Интер Майами» «Леон»дан мағлуб бўлиб, Лигалар кубогида гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятини қўлдан бой берди.

Учрашув мексикаликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Майами клуби икки марта ҳисобда олдинга чиқди, аммо меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди ва 83-дақиқада ғалаба голини уришди.

Шу тариқа, 39 ёшли Лионел Месси фаолиятида илк бор жамоаси билан гуруҳ босқичидан ўта олмади. Бунга қадар аргентиналик футболчи жамоалари билан ҳар доим плей-офф босқичига чиққанди.

Маълумот ўрнида, «Интер Майами» уч турдан сўнг 3 очко жамғарди, «Леон»да эса 9 очко бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Леон Леон
  • Лигалар кубоги Лигалар кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар