Live
1
Ўзбек

Месси Буанга билан бирга Лигалар кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди

Футбол
6 август, 02:05
Икки футболчи ҳисобида ҳам 14 тадан гол бор.
Месси Буанга билан бирга Лигалар кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди
Фото: Getty Images

«Интер Майами» футболчиси Лионел Месси ва «Лос Анжелес» форварди Дени Буанга Лигалар кубоги тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида пешқадамликни бўлишиб туришибди.

Месси «Сен Луис»га қарши учрашувда (4:2) дубл қайд этди. Буанга эса «Гвадалахара»га қарши баҳсда (1:1, пеналтилар сериясида 5:4) бир марта гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳозирда Месси ҳисобида мусобақанинг 12 та ўйинида 14 та гол мавжуд. Буанга эса 13 та учрашувда 14 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг амалдаги ғолиби «Сиэтл» клуби ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Сан Люис Сан Люис
  • Лигалар кубоги Лигалар кубоги
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар