«Наполи» яримҳимоячи Кевин де Брюйне фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Манбага кўра, белгиялик 35 ёшли футболчига «Интер Майами» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Флорида клуби илгари ҳам Кевин бўйича музокара ўтказган. Бироқ келишув амалга ошмаганди. Эндиликда жамоа уни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий киришган.
Аввалроқ «Галатасарой» ҳам Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоланмоқда.