Бугун
30
Ўзбек

«ПСЖ» Сузуки бўйича «Парма»га 33 млн евро таклиф қилди

Футбол
2 август, 16:57
Италия клуби Сузукини қўйиб юборишга тайёр.
«ПСЖ» Сузуки бўйича «Парма»га 33 млн евро таклиф қилди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби «Парма» дарвозабони Зион Сузуки трансфери бўйича расмий сўров юборди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар япониялик кипер учун 33 миллион евро тўлашга тайёр. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Италия клуби Сузукини қўйиб юборишга тайёр. «ПСЖ»нинг ушбу таклифини қабул қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ «Ювентус» ҳам Зион бўйича музокараларни давом эттираётганди. Бироқ расмий таклиф юборилмаганди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Сузуки барча мусобақаларни инобатга олганда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборди ва 6 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Парма Парма
Бугунги янгиликлар