«Хоразм» футзал клуби Олий лиганинг янги мавсумига Жиззах шаҳрида тайёргарлик кўрмоқда.
Клуб бош мураббий сифатида Александр Петровни тайинлади. У 12 йил давомида ОКМК клубини бошқариб келган. Ўтган мавсум якунига етганидан сўнг «кончилар» билан хайрлашганди.
Урганчликлар янги мавсум олдидан таркибни ҳам жиддий равишда кучайтиришга бел боғлаган ва ҳозирда тажрибали футзалчилар билан музокара ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Олий лиганинг янги мавсуми сентябр ойида старт олади.