Суперлига 15-турида «Навбаҳор» Наманганда «Хоразм» клубини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг «лочинлар» турнир жадвалида 25 очко билан 5-ўринда бормоқда. ОКМК ҳисобида ҳам худди шунча очко бор ва улар қўшимча кўрсаткичлар эвазига 4-поғонада.
Бу беллашувда Ҳусайн Норчаев тўртта гол уриб, покер қайд этди. Охирги марта «Пахтакор»да ўйнаётган вақтида Драган Черан буни уддалаганди. 2022 йил сербиялик форвард «Қизилқум» дарвозасига тўртта гол урганди.
Наманган жамоаси сафида эса охирги марта украиналик ҳужумчи Руслан Качур 12 йил аввал «Бухоро» дарвозасига бир ўйинда тўрт бор гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, Норчаев ҳам фаолиятида илк бор бундай натижага эришди. Ҳужумчи жароҳат сабаб мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган эди. Ортда қолган 4 та ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди.
Суперлигада 4 йиллик танаффусдан сўнг покер қайд этилди
Футбол
2 август, 15:29
«Навбаҳор» сафида Ҳусайн Норчаев тўртта гол уриб, покер қайд этди.
Фото: Навбаҳор ПФК
02.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Навбаҳор
5
:
1
Хоразм