Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг тўйи 8 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Жуфтлик Роналду ўзи туғилиб ўсган Мадейра оролида оила қуради. Тўй маросими Фуншал соборида бўлиб ўтади. Шундан сўнг тадбир беш юлдузли меҳмонхонада давом этади.
«Меҳмонхона меҳмонларига жума ва шанба кунлари икки қават, шунингдек, бир нечта бар ҳудуди ёпилиши ҳақида маълум қилинган», — дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Криштиану ва Жоржина 2016 йилда танишишган ва кўп ўтмай муносабатларни бошлаган. Улар ҳозирда беш нафар фарзандни тарбияламоқда, Родригес уларнинг икки нафарини дунёга келтирган.
Аввалроқ Роналду Рамушнинг тўй маросимида иштирок этмагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади