Live
5
Ўзбек

Мигел Гутиеррес — «Байер» футболчиси (Романо)

Футбол
2 август, 06:20
«Доришунослар» футболчи трансфери учун «Наполи»га 30 млн евро тўлайди.
Мигел Гутиеррес — «Байер» футболчиси (Романо)
Фото: Getty Images

«Байер» «Наполи» ҳимоячиси Мигел Гутиерресни ўз сафига қўшиб олади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

«Доришунослар» футболчи трансфери учун неаполликларга 30 миллион евро тўлайди. 25 ёшли чап қанот ҳимоячиси жамоанинг собиқ етакчиси Алехандро Грималдонинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Грималдо эса аввалроқ «Атлетико»га кўчиб ўтганди.

Мигел «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган ёзда «Жирона»дан 18 миллион евро эвазига «Наполи»га кўчиб ўтган.

Ўтган мавсумда испаниялик футболчи «Наполи» сафида 36 та учрашувда иштирок этиб, 1 гол урди ва 1 ассист амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар