Бу ҳақда Испаниянинг Marca газетаси хабар берди.
«Реал»нинг аргентиналик яримҳимоячиси Франко Мастантуоно Испания Ла Лигасидан Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.
Манба маълумотларига кўра, яримҳимоячи хизматларига бир нечта клуб қизиқиб қолган. Италия футболи грандлари «Наполи», «Милан» ҳамда «Фиорентина» клублари футболчини ўз сафида кўрмоқчи.
«Қаймоқранглилар» яримҳимоячининг ватанига қайтишига қарши ва у аргентиналикнинг Европада ўйнашни давом эттиришини истайди.
Маълумот учун, Франко Ла Лиганинг ўтган мавсумида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди, 5 та сариқ карточка олди ва 1 марта майдондан четлатилди.