Live
1
Ўзбек

Кураш. Бунёд Ҳасанов U-17 Жаҳон чемпионатида икки карра ғолибликни қўлга киритди

Бошқа спортлар
31 июл, 06:07
Садриддин Тўлқинбоев эса бронза медалига сазовор бўлди.
Кураш. Бунёд Ҳасанов U-17 Жаҳон чемпионатида икки карра ғолибликни қўлга киритди
Foto: United World Wrestling

Боку шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди.

-51 кг вазн тоифасида курашган ўзбекистонлик Бунёд Ҳасанов иккинчи бор ушбу ёш тоифасида жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди. Шунингдек, Садриддин Тўлқинбоев (-60 кг) бронза медали билан тақдирланди.

🥇 Олтин медал:
-51 кг: Бунёд Ҳасанов

🥉 Бронза медал:
-60 кг: Садриддин Тўлқинбоев


Аввалроқ -80 кг вазнда Абдулазиз Холмирзаев ҳам бронза медалига сазовор бўлганди.

Бугунги янгиликлар