Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати бошланди.
Юнон-рум кураши беллашувларида Ўзбекистон жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди. -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулазиз Холмирзаев муросасиз беллашувларда бронза медалини қўлга киритди.
Бугун, 29 июл куни 5 нафар ўзбекистонлик курашчи қиз саралаш баҳсларини ўтказса, 4 нафар «классик» курашчи медаллар учун гиламга чиқади:
🏆 Финал:
-51 кг: Бунёд Ҳасанов – Абдураҳмон Ҳусейнли (Озарбайжон)
🥉 Бронза медали учун:
-45 кг: Афрузбек Ибрагимов – Вазген Варданян (Арманистон) / Арслан Илиев (Россия)
-60 кг: Садриддин Тўлқинбоев / Муҳаммад Аҳмед (Миср) – Александру Лунгу (Руминия)
-92 кг: Миржалол Шавкатов – Зохраб Сафаров (Озарбайжон) / Амирризо Меҳри (Эрон)
Кураш. Абдулазиз Холмирзаев U-17 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга дастлабки медални келтирди
Бошқа спортлар
29 июл, 05:30
Боку шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ бошланди.
Foto: United World Wrestling