Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
«Тоттенҳэм» клуби марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро фаолиятини «Барселона»да давом эттириш ниятида бўлганлиги сабабли «Интер» билан трансфер борасидаги музокараларни тўхтатиб туришга қарор қилди. Аргентиналик футболчи Каталония клуби вариантини устун кўрмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг агентлари ҳам трансфер ойнаси ёпилишига яқинроқ «Барселона» ҳимоячи трансфери бўйича жиддий қадамлар ташлашига ишонмоқда. «Интер» Ромеронинг вакиллари билан алоқага чиқиб, эҳтимолий шартнома борасида музокаралар ўтказиб улгурган бўлса-да, футболчи Милан клуби фойдасига қарор чиқаришга шошилмаяпти. Ҳозирча «Барселона»дан ҳеч қандай расмий таклиф бўлгани йўқ.
Маълумот учун, Кристиан Ромеронинг «Тоттенҳэм» билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган амалдаги шартномаси бор.
Transfermarkt портали 28 ёшли ҳимоячининг актуал трансфер нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.