Иброҳим Сангаре «Ноттингҳэм Форест»да ўйнашда давом этади.
«Ўрмончилар» ивуарлик яримҳимоячи билан шартномани 2029 йил ёзигача узайтиришди.
АПЛ клуби 28 ёшли футболчини 2024 йил қишида ПСВдан 30 миллион еврога сотиб олганди. У фаолияти давомида «Тулуза» жамоасида ҳам ҳаракат қилган.
Сангаре ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 28 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва яна 2 та голга ассистентлик қилганди.
«Ноттингҳэм Форест» Сангаре билан шартномани узайтирди
Футбол
29 июл, 06:55
Ивуарлик яримҳимоячи «ўрмончилар» сафида ўйнашда давом этади.
Foto: Getty Images