«Райо Валекано» стадиони таъмир ишлари учун ёпилади, деб хабар беради AS.
Текширув натижаларига кўра, «Валекас» стадионида хавфсизлик талабларининг жиддий бузилишлари аниқланган. Улар ёнғин хавфсизлиги тизимлари, электр тармоқлари ва фавқулодда ёритиш тизими билан боғлиқ.
Ҳудудий ҳокимият стадион эгаси билан тузилган шартномани бекор қилди ва аренанинг фаолиятини вақтинча тўхтатди.
20 август куни «Алавес»га қарши ўтказилиши режалаштирилган Ла Лиганинг 2-тур баҳси бошқа стадионда бўлиб ўтади. Дастлабки тахминларга кўра, таъмирлаш ишлари икки ойдан олти ойгача давом этиши мумкин.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади