«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи жамоаси билан ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганидан сўнг «пентакампеонлар» сафидаги фаолиятини тугатишини эълон қилганди.
Бразилиялик юлдуз бу қарорини Жанубий Америка кубоги доирасида Венесуэланинг УСВ (4:2) жамоасига қарши ўйиндан кейин берган интервюсида яна бир бор тасдиқлади.
«Миллий жамоадаги даврим ниҳоясига етди. Тарих яратдим, жуда хурсанд бўлдим. Қўлимдан келган барча нарсани, ҳатто ҳаётимни ҳам шу жамоага бахшида этдим.
Ҳар доим сариқ либос учун охиригача курашдим ва бор кучим билан майдонга тушдим. Аммо энди буни давом эттиришни истамайман», — деди Неймар.
Футболчи Бразилия сафида 130 та ўйин ўтказиб (бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин), 80 та гол урган (рекорд) ва 58 та голли узатмани амалга оширган. У миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шунингдек, Неймар Бразилия билан 2013 йилда Конфедерациялар кубогини қўлга киритган ва 2016 йилда Олимпия чемпиони бўлган.
«Бразилия учун ҳаётимни бахшида этдим» — Неймар миллий жамоадаги фаолиятини тугатганини тасдиқлади
Футбол
29 июл, 07:45
34 ёшли футболчи ортиқ «пентакампеонлар» сафида ўйнашни истамаслигини айтди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади