Бразилия миллий жамоаси Ҳиндистон миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда ушбу эҳтимолий беллашув сентябр ёки октябр ойларида бўлиб ўтиши тахмин қилинмоқда.
Бу баҳсни ўтказишга яна бир сабаб сифатида ҳиндистонлик кўплаб мухлислар жаҳон чемпионати вақтида Бразилия миллий жамоасига мухлислик қилгани ҳам келтириб ўтилган.
Аввалроқ Бразилия 36 йилдан сўнг жаҳон чемпионатида чоракфиналга чиқа олмагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади