«Барселона» янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Кеча, 24 июл куни Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари ёзги йиғин доирасидаги илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. «Кўк-анорранглилар»нинг рақиби Барселона шаҳрида жойлашган «Европа» клуби бўлди. Ушбу жамоа Испания футболининг 3-дивизионида иштирок этади.
«Барселона» ва «Европа» ўртасидаги учрашув ёпиқ тартибда ўтказилди. Флик шогирдлари 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Маълумот ўрнида, каталонияликлар янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 23 август куни «Элче»га қарши ўтказади. Аввалроқ «Реал» ўртоқлик баҳсида «Алкоркон»ни минимал ҳисобда мағлуб этгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади