Бугун
11
Ўзбек

Адейеми: «Мен учун Месси ҳар доим энг зўри бўлган»

Футбол
24 июл, 00:40
«Барселона»га ўтган вингер жамоанинг аргентиналик афсонаси, шунингдек, Ямал ҳақида гапирди.
Адейеми: «Мен учун Месси ҳар доим энг зўри бўлган»
Foto: Getty Images

Карим Адейеми «Барселона»га ўтгач, клуб афсонаси Лионел Мессининг маҳоратига юксак баҳо берди.

«Мен кўрган футболчилар орасидаги энг яхшиси — Месси. Мен учун ҳар доим энг зўри Месси бўлган.

Шу билан бирга, Роналдинионинг ўйинларини кузатиш ҳам жуда завқли эди. Бу клуб шарафини ҳимоя қилган бошқа кўплаб буюк футболчилар ҳам бор.

Ламин Ямал билан шахсан таниш эмасман, аммо у майдонда ўзи ҳақида ҳаммасини кўрсатиб қўяди. У — ақлбовар қилмас даражада кучли футболчи. Унда юқори савияда ўйнаш учун керак бўлган барча сифатлар бор. Ўйлайманки, ўртамизда жуда яхши ўзаро ҳамкорлик шаклланиши мумкин, чунки у — ажойиб голеадор ва дриблинг устаси.

Шунингдек, Ламин жамоадошлари учун ҳам голли вазиятлар яратади, айнан шу нарса менга керак. Мен рақиб ортидан тезлик билан олдинга чиқиб, узатма қабул қилишни яхши кўрадиган футболчиман ва шу жиҳатдан жамоага жуда катта фойда келтира оламан»
, — деди ҳужумчи.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

70+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар