Таиландда ўтаётган сув спорти турлари бўйича ёш гуруҳлари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси навбатдаги олтин медалларга сазовор бўлди.
Ушбу медалларни синхрон сузувчилар келтиришди. Қизиқарли беллашувларда Даря Кочнева (U-18) техник соло, Хадича Аъзамова ҳамда Сабина Маҳмудова (U-18) эса техник дуэт дастурларида олтин медалларни қўлга киритишди.
🥇 Олтин медал:
– Даря Кочнева (техник соло, U-18)
– Хадича Аъзамова ва Сабина Маҳмудова (техник дуэт, U-18).
Ўзбекистонлик синхрон сузувчилар Осиё чемпионатида олтин медалларга сазовор бўлишди
Бошқа спортлар
23 июл, 23:25
U-18 ёш тоифасида юқори ўринлар эгалланди.
Foto: Olympic uz