Бугун
11
Ўзбек

«Реал» Родрига 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр

Футбол
23 июл, 23:50
Мадрид клуби испаниялик яримҳимоячининг агентлари билан учрашув ўтказди.
«Реал» Родрига 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр
Foto: Getty Images

«Реал» Родрини ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда.

Sky Sport хабарига кўра, сешанба куни Мадрид клуби вакиллари Испания пойтахти яқинидаги ресторанда «Манчестер Сити» яримҳимоячисининг агентлари билан учрашув ўтказган.

«Қироллик клуби» раҳбарияти испаниялик футболчини ўзининг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган. Унга 2030 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилиниши мумкин. Ҳозирда «Реал» 30 ёшли яримҳимоячининг вакиллари билан келишувга эришиш устида иш олиб бормоқда.

Родрининг ўзи ҳам Испанияга қайтишга тайёр. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган. Клуб бир неча ҳафта аввал унга шартномани узайтириш бўйича таклиф берган, аммо ҳозирча томонлар келишувга эриша олмаган.

Таъкидланишича, ҳозирча «Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлиб ўтмаган.

Ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида Родри 21 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса у Испания миллий жамоасининг барча 8 та ўйинида қатнашиб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар