Live
1
Ўзбек

Олисе «Реал»га ўтмоқчи. У тез орада «Бавария» раҳбарияти билан учрашади

Футбол
15 июл, 13:50
Мюнхен клуби 24 ёшли вингер учун қанча талаб қилиши маълум.
Олисе «Реал»га ўтмоқчи. У тез орада «Бавария» раҳбарияти билан учрашади
Foto: Getty Images

Майкл Олисе шу ёзда «Реал»га ўтишни хоҳламоқда.

«Бавария» вингери Мадрид клубида унинг янада ривожланиши ва фаолиятида кейинги қадамни ташлаши учун барча зарур шароитлар бор, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

«Реал» ҳам футболчининг истагидан хабардор ва рекорд қийматли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Мюнхенликлар раҳбарияти эса 24 ёшли Олисе билан шартномани узайтиришни истамоқда, аммо «истисно даражасидаги» таклиф келиб тушганда унинг кетиши мумкинлигини тушунишмоқда. Шу сабабли «Бавария» Майклга ўринбосар бўлиши мумкин бўлган бир неча футболчилар билан алоқага чиқди. Улар орасида ҳужумчиси Брэдли Барколя ҳам бор.

Олисе Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин клуби раҳбарлари билан вазиятни муҳокама қилади. Ҳужумкор футболчининг трансфери учун «Бавария» камида 200 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Майкл ўтган мавсумда Бундеслигада 32 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урган ва 19 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар