Бугун
22
Ўзбек

Томори «Милан»да қолади

Футбол
2 сентябр, 01:00
«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим Фикаё Томорини янги мавсум учун жамоада олиб қолишга қарор қилди.
Томори «Милан»да қолади
Foto: Getty Images

Аввалроқ инглиз ҳимоячиси клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, Томорининг таркибда қолиши Маттео Габбия жароҳатдан қайтгунига қадар юзага келган эҳтиёж билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, «Милан» трансфер ойнасининг сўнгги соатларида муносиб ҳимоячи топа олмагани ҳам эҳтимол сифатида кўрсатилган.

Маълумот учун, Томори 2021 йилдан буён «Милан» сафида тўп тепиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар