26 ёшли футболчи «Вест Ҳэм»дан «Ланс»га бир мавсумлик ижара асосида ўтди. Келишувда футболчини сотиб олиш банди кўзда тутилмаган.
Маълумот учун, Тодибонинг «Вест Ҳэм» билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Франциялик ҳимоячи фаолияти давомида «Ницца», «Барселона», «Бенфика», «Шалке» ва «Тулуза» клубларида ҳам ўйнаган.
Ўтган мавсумда Тодибо барча турнирларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. У 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Франция миллий жамоаси таркибига чақирилмаган.