Лондон клуби АПЛнинг 2-турида «Астон Вилла»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳс Давид Райя учун «Арсенал» сафидаги юбилейли 50-қуруқ ўйин бўлди.
Райя 2023 йилда «Арсенал»га қўшилган. У ўтган уч йил давомида АПЛда бошқа дарвозабонлардан кўра кўпроқ қуруқ ўйин қайд этди.
«Арсенал» навбатдаги турда «Челси»га қарши майдонга тушади.