«Эвертон» «Манчестер Сити»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Жек Грилишни яна ўз сафига қўшиб олди.
Англиялик 30 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсумни Ливерпул клубида ижара асосида ўтказади.
Грилиш ўтган мавсумда ҳам «Эвертон»да ижарада ҳаракат қилган ва АПЛда 20 та ўйинда 2 та гол ҳамда 6 та ассист қайд этган.
Жек жиддий жароҳати сабаб январ ойи ўрталаридан буён майдонга тушмай, шу мавсум бошида сафга қайтди ва «Манчестер Сити» сафида 2 та баҳсда иштирок этди.
Грилиш яна «Эвертон»га ўтди
Футбол
1 сентябр, 18:15
«Манчестер Сити»га тегишли футболчи ўтган мавсумда ҳам мерсисайдликлар сафида ижарада ўйнаганди.
Foto: Everton
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади