Бугун
15
Ўзбек

«Челси» Фофанани Швейцария клубига сотди

Футбол
1 сентябр, 18:28
23 ёшли ҳужумчи Лондон клубида атиги 4 та ўйинда майдонга тушди.
«Челси» Фофанани Швейцария клубига сотди
Foto: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Давид Фофана фаолиятини Швейцарияда давом эттиради.

«Серветт» клуби ивуарлик 23 ёшли футболчи билан 2030 йил ёзигача шартнома тузилганини маълум қилди.

Аввалроқ трансфер қиймати 2,5 миллион еврони ташкил қилиши, шунингдек, 1 миллион евро бонуслар кўринишида тўланиши хабар қилинганди.

Фофана аввалроқ «Унион», «Бёрнли», «Гўзтепа», «Фотиҳ Карагюмрюк» ва «Страсбург» клубларида ижарада тўп тепган. У 2023 йилда «Челси»га ўтганидан сўнг жамоанинг асосий таркибида атиги 4 та ўйинда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Servette FC Servette FC
Бугунги янгиликлар